Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроиллик 18 ёшли йигит қўлига қурол олишдан бош тортди. Сабаб – маълум...

Исроиллик 18 ёшли йигит қўлига қурол олишдан бош тортди. Сабаб – маълум...

Исроиллик 18 ёшли Тал Митник ҳарбий хизматга боришдан бош тортди. Time нашри хабарига кўра, у ушбу қарорини Исроил армияси Ғазода Фаластин халқига нисбатан хунрезликлар содир этаётганига норозилик ифодаси деб баҳолаган.

Исроил армияси ҲАМАС ҳужумига жавобан Ғазода олиб бораётган урушда 21 мингдан зиёд фаластинлик ҳалок бўлди. 2,3 миллион аҳоли ҳаётига қирғин қуролларидан ташқари очлик, ташналик ва юқумли хасталиклар хавф солмоқда. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар сони ошиб бораётган бир пайтда Исроилнинг ўзида ҳам мамлакат армиясига қарши кайфият кучаймоқда.

Тал Митник – Ғазодаги ҳарбий жиноятларга қарши чиқаётган ёшлардан бири. У ҲАМАСнинг ҳужумини қоралагани ҳолда, зўравонликка зўравонлик билан жавоб бериш тўғри эмаслиги, фаластинликлар ҳам яшашга ҳақли эканини айтган.

«Биз фаластинликлар ушбу заминга боғлиқ эканини тан олишимиз керак. Рўй берган зўравонликларга қарамай, биз фаластинликларни бу заминдан супуриб ташлай олмаймиз. Бу муаммони зўравонлик билан ҳал этиб бўлмайди. Сиёсий масала ҳарбий йўл билан ечилмайди. Мен реал муаммоларни тан олишни рад этаётган, аҳолининг ғам-кулфатини тобора ошираётган ҳукумат раҳбарлигидаги армия сафига киришдан бош тортаман. (Исроил) ҳарбийлари кўп йиллардан буён амалга ошираётган зўравонлик ҳаракатлари бизни ҳимоя қила олмади. Биз охири кўринмаётган зўравонликлар гирдобидамиз. Армия ўз ҳаракатлари билан фақат янада кўп қон тўкилишига хизмат қилмоқда», – деган Тал Митник.

Хабарларга кўра, Ғазода урушга боришдан бош тортаётганлар сафи кенгаймоқда.

Тал Митник ҳарбий хизматдан бўйин товлагани учун 30 сутка қамоққа ҳукм қилинган. Ушбу муддат тугаганидан кейин яна ҳарбий хизматга бормаса, қамоқ муддати узайтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг