Доналд Трамп суиқасддан кейин баёнот билан чиқди
Доналд Трамп суиқасддан кейин баёнот берди.
«Мен АҚШ Махфий хизмати ва барча ҳуқуқ-тартибот идораларига Пенсилвания штатининг Бутлер шаҳрида рўй берган отишмага тезкор жавоб бергани учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Энг муҳими, митингда ҳалок бўлган шахснинг оила аъзоларига ҳамда оғир жароҳат олган яна бир кишининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Бу бизнинг мамлакатимизда содир бўлиши ажабланарли.
Ҳозирда отишмачи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, у ҳозир вафот этган. Менга қарата отилган ўқ ўнг қулоғимнинг юқори қисмини тешиб ўтди. Мен нимадир нотўғри эканлигини дарҳол англадим, ҳуштак, ўқ овозини эшитдим ва дарҳол ўқ терини йиртганини ҳис қилдим. Оғир қон кетиш бошланди ва кейин нима бўлаётганини тушундим. Худо Американи ёрлақасин», деди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, шанба оқшомида Пенсилванияда Доналд Трампга қарши суиқасд уюштирилди. Сиёсатчи суиқасд оқибатида енгил жароҳат олган. АҚШ президенти Жо Байден ва қатор сиёсатчилар мазкур суиқасдни қоралаб чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter