Сурхондарёдаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
![Сурхондарёдаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди](https://xabar.uz/static/crop/2/8/920__95_2849243399.jpg)
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 13 феврал куни Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида юз берган.
1994 йилда туғилган фуқаро отасига тегишли Нексия-3 машинасида туманнинг Истара маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда ҳаракатланётиб йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Камаз юк машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда Нексия-3 машинасида йўловчи сифатида кетаётган 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter