Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ягона портал (my.gov.uz) орқали автомототранспорт воситалари билан боғлиқ хизматларда узилишлар юзага келмоқда.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Автомототранспорт ҳисоби» ва «Ҳайдовчилик гувоҳномаси» ахборот тизимлари «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими»га ўтмоқда.

Шу сабаб, ягона порталдаги автомототранспорт воситалари билан боғлиқ (Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш, Автотранспорт  ойналарининг тусини ўзгартиришга  рухсатнома олиш, Автотранспорт бошқаруви учун жисмоний шахсларга электрон ишончнома бериш) хизматларда узилишлар юзага келмоқда.

Юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги мутахассислари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг