Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яҳё Синвар — ҲАМАСнинг янги раҳбари

Яҳё Синвар — ҲАМАСнинг янги раҳбари

Фото: Meduza – LIVE

ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарлигига Яҳё Синвар сайланди. У Исмоил Ҳаниянинг ўрнини эгаллайди.

Исмоил Ҳания Эроннинг янги президенти инаугурациясига келганида ҳалок бўлган — 31 июл куни у турган уй исроилликлар томонидан портлатиб юборилган эди.

Исроил ҳукумати Синварни 2023 йил 7 октябридаги ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми асосий ташкилотчиларидан бири деб ҳисоблайди. Ўшанда у Ғазо секторидаги гуруҳ раҳбари бўлган.

Октябрдаги ҳужумдан сўнг Исроил армияси бригада генерали Даниэл Хагари Синварни ўлдиришга ваъда берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг