Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БАА Исроил, АҚШ ва Эронни музокаралар столига қайтишга чақирди

БАА Исроил, АҚШ ва Эронни музокаралар столига қайтишга чақирди

Фото: Euronews

Бирлашган Араб Амирликлари халқаро ҳамкорлик бўйича давлат вазири Рим ал-Ҳошимий Эроннинг мамлакат ва Форс кўрфази давлатларига қарши ҳужумларини қоралади.

Унинг таъкидлашича, БАА ҳудуди Эронга зарба беришни режалаштирмаяпти ва мамлакат можарони кенгайтиришни истамайди.

«Музокаралар столига қайтиш – олдинга юришнинг ягона оқилона йўли», – деди вазир.

БАА мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, дам олиш кунларидан буён мамлакат ҳудудига 186 та баллистик ракета ва 812 та учувчисиз аппарат учирилган. Ҳаво мудофаа тизимлари уларнинг катта қисмини қайтарган.

Айни пайтда БАА ҳукумати мамлакат ўзини ҳимоя қилиш учун етарли мудофаа имкониятларига эга эканини таъкидламоқда.

Сўнгги кунлардаги ҳужумлар туфайли Дубайдан чиқишга уринган айрим сайёҳлар қуруқлик орқали Маскат (Омон) ёки Ар-Риёд (Саудия Арабистони)га йўл олиб, у ердан рейслар орқали мамлакатни тарк этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг