Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёл ит инфекцияси сабаб оёқ-қўлидан жудо бўлди

Аёл ит инфекцияси сабаб оёқ-қўлидан жудо бўлди

Скриншот

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Мери Трейнер ит сўлаги орқали юққан оғир инфекция туфайли иккала оёқ-қўлидан ҳам жудо бўлди. Бу ҳақда «Fox 8» телеканали хабар тарқатган.

Маълумотларга кўра, Кариб оролларида таътилда бўлиб қайтган аёл бирдан ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Унинг кўнгли айниб, белида кучли оғриқ турган. Лекин у буни оддий грипп аломатлари деб ўйлаб, эътибор бермаган.

Кейинроқ Трейнернинг аҳволи баттар ёмонлашган ва уни зудлик билан шифохонага олиб боришган.

Интенсив терапияга қарамай аёлда сепсис ривожланган. Трейнер сунъий комага тушириб қўйилган, бироқ энди унда гангрена пайдо бўлган. Шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда инфексия тарқалишининг олдини олиш мақсадида оёқ-қўлларини кесиб ташлашга мажбур бўлишган.

Ниҳоят, аёлнинг таҳлил натижаларида Capnocytophagaга бактерияси борлиги аниқланган. У одатда ит ва мушуклар сўлагида учрайди. Касаллик ҳайвонлар тишлаши ёки сўлаги орқали юқади. Бироқ бу дарднинг юқиши жуда кам кузатилади — тахминан ҳар миллионтага битта ҳолат тўғри келади.

Шифокорларнинг айтишича, Трейнер инфекцияни ўзининг итларидан юқтирган бўлиши мумкин.

Ажабланарлиси, нохуш ҳодисага қарамай, аёл уй ҳайвонларини аввалгидек яхши кўришини тан олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили шунга ўхшаган ҳодиса 48 ёшли америкалик кишида ҳам содир бўлган. Бутун умрини итларга бағишлаган эркак Capnocytophagaга бактериясини юқтириб олади ва охир-оқибат оёқ-қўлларидан айрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг