Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида фирибгарлик қилган мансабдор қўлга тушди

«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида фирибгарлик қилган мансабдор қўлга тушди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорликдаги тезкор тадбир ўтказди. 

Унда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Ғиждувон тумани бўлими бошлиғи, Ғиждувон туман Зарангари маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Э.Ш. фуқаро С.М. ни алдаб, уни «Ёшлар: 1+1» давлат Дастури доирасида ташкил этилган ўқув курсларида ўқитиш ва сертификат олиб бериш эвазига 800.000 (саккиз юз минг) сўм талаб қилади. Натижада Э.Ш. С.М.дан туманнинг Чорсу маҳалласи ҳудудида кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг