Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қаршида ижарада турган 17 ёшли қиз ҳаммомда вафот этди

Қаршида ижарада турган 17 ёшли қиз ҳаммомда вафот этди

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Қарши шаҳри Маҳаллот маҳалласи Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган уйда ижарада яшаб келаётган қиз вафот этди.

«Nasafnews» манбасига кўра, 2005 йилда туғилган қизнинг жасади ҳаммомдан топилган. У ис газидан заҳарлангани айтилмоқда.

Марҳума Косон туманида истиқомат қилган. Қарши шаҳридаги ўқув марказида таҳсил олиш учун Маҳаллот маҳалласидаги хонадонда ижарада яшаган.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фориш туманида 34 ёшли уй бекаси ва унинг 10 ва 5 ёшлардаги ўғиллари ис гази қурбони бўлишгани айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг