Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар бўйича маълумот берилди

Қозоғистонда автоҳалокатга учраган ўзбекистонликлар бўйича маълумот берилди

Қозоғистон Республикасининг Шецский туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан бирламчи маълумот берилди.

2022 йил 16 июль куни Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга кўра, бугун соат 3:21 да Қозоғистон Республикаси Шецский туманидан ўтган «Алмата-Екатринбург» автомобиль йўлининг 850 км.да ҳаракатланган, МAН юк машинаси ва «Меrcеdеs-Benz Sprinter» йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жарохати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилган.

ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этган ҳамда 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда, ушбу холат юзасидан Қозоғистон Республикаси ИИВ ҳодимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан маълумот алмашинуви давом этмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг