Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қувалик йигитнинг «ўпка»лиги ўз отаси ва яна бир айбсиз фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Қувалик йигитнинг «ўпка»лиги ўз отаси ва яна бир айбсиз фуқаронинг ўлимига сабаб бўлди

Иллюстратив фото

Қувалик 29 ёшли А. З. ўз отаси ва яна бир беайб инсоннинг умрига зомин бўлди.

Гап шундаки, шу йилнинг 7 ноябрь куни кундуз соат 11.00.лар чамасида Қува тумани Иттифоқ маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи М. Қ. ва қўшниси ўртасида жанжал келиб чиқади. Даҳанаки жанг муштлашувга айлангач, қўшни хонадоннинг икки нафар ёш-ёш аъзосига кучи етмаслигини англаган М. Қ. (59 ёш) телефон орқали ўғлини ёрдамга чақиради.

Отасининг чақирувига асосан «Матиз»да етиб келган А. З. машинани тўғри жанжаллашаётганлар устига ҳайдаб юборади. Бунинг оқибатида унинг отаси М. Қ. ва томонларни ажратаётган ва жанжалга алоқаси йўқ фуқаро И.Б. (1985 йилда туғилган) воқеа жойида вафот этади. Қолганлар (икки нафар қўшни ва жанжалнинг олдини олмоқчи бўлган яна бир фуқаро) турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz» маълум қилишича, ҳолат бўйича Қува тумани прокуратураси томонидан қотиллик (97-модда, 2-қисм) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Воқеликнинг қисқа мазмуни шу. Бироқ унинг изоҳ талаб этадиган битта нуқтаси бордай.

Маълумки, Жиноят кодексининг 97-моддасида қасддан одам ўлдиришга оид жиноят тансифланади. Юқоридаги воқеликдан келиб чиқилса, фарзандда отасини қасддан ўлдириш нияти бўлмагани аниқ, баски, 97-модда билан жиноят иши қўзғатилиши нечоғли тўғри?

Маҳкама матбуот хизматининг изоҳига кўра, отасининг чақирувига асосан воқеа жойига етиб келган йигитда уни (отасини) қасддан ўлдириш нияти бўлмагани рост. Бироқ жанжаллашаётганлар устига машинани қасддан ҳайдагани — факт. Оқибатини билатуриб қилган бундай хатти-ҳаракати натижасида отасидан ташқари жанжалга алоқаси бўлмаган бошқа инсон ҳам вафот этди. Гап шунда. Иккинчидан, жиноят иши ҳолат бўйича қўзғатилган. Ҳолатга узил-кесил аниқлик эса тергов жараёнида киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг