Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДХХ ўтказган тадбирда собиқ ҳокимлардан бири ушланди

ДХХ ўтказган тадбирда собиқ ҳокимлардан бири ушланди

Видеодан кадр.

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда собиқ ҳокимлардан бири ушланди

Гулистон шаҳрида яшовчи, 1964 ва 1976 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Гулистон тумани ҳокимияти захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш ҳамда ушбу ер майдонида кўп қаватли уй-жой қуриш учун мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга 2018-2021-йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Шунингдек, Самарқанднинг Нуробод ва Қашқадарёнинг Қамаши туманларида ер сотаётганлар қўлга олинди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг