Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бобур» фонди «Инсон ва қонун» газетасини судга берди

«Бобур» фонди «Инсон ва қонун» газетасини судга берди

Бош офиси Андижон шаҳрида жойлашган «Бобур» номидаги халқаро жамоат фонди «Инсон ва қонун» газетасини судга берди.

Манбамизга кўра, газетанинг шу йил июль ойидаги сонларидан бирида чоп этилган «Бобур руҳини безовта қилганлар» мақоласи фонд раҳбариятида жиддий эътироз уйғотган. Мақола бир томонлама, фактлар бузиб талқин қилинишидан ташқари унда фонд раиси шаъни ва қадр-қимматига дахл қилинган деб ҳисоблаган «Бобур» раҳбари ўринбосари аввалига таҳририятга раддия билдирган. Раддия матнини чоп этишдан бош тортилгани сабаб халқаро жамоат фонди «Инсон ва қонун» газетаси устидан судда даъво қўзғагани айтилмоқда. Унда (даъво-аризада) таҳририят зиммасига фонд раддиясини чоп этиш мажбуриятини юклаш сўралмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига киритилган мазкур даъво-ариза бўйича суд мажлиси қайси санага  белгилангани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг