Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда 21 ёшли йигит ҳалок бўлди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда 21 ёшли йигит ҳалок бўлди

Бугун, 25 май куни Жиззах вилоятида «Laсetti» русумли машина автобус билан тўқнашди ва йўловчилардан бири вафот этди.

Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар беришича, ҳодиса бугун, 25 май куни соат 09:15 ларда «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлида содир бўлган.

2003 йилда туғилган, Навоий вилоятида яшовчи С.А «Laсetti» русумли автомашинасини Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, қайрилиб олиш қисмида 4.1.1 йўл белгисига амал қилмасдан орқага қайрилган. Шу вақтда у Тошкент-Самарқанд йўналишда ҳаракатланиб кетаётган, 1971 йилда туғилган Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Х. Р бошқарувида бўлган YBL613OH русумли йўловчи ташувчи автобус йўлига чиқиб кетиб ЙТҲ содир қилган.

Оқибатда Laсetti русумли автомашина салонида бўлган 2003 йилда туғилган йўловчи олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 2004 йилда туғилган яна бир йўловчи ва автомашина ҳайдовчиси тан жароҳат олган ва жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Автобус ҳайдовчиси ва салонида бўлган йўловчиларга тан жароҳати етмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг