Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Суд «Инсон ва қонун» газетасига раддия чоп этиш ва расман узр сўраш мажбуриятини юклади

Суд «Инсон ва қонун» газетасига раддия чоп этиш ва расман узр сўраш мажбуриятини юклади

Бугун фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Бобур номидаги халқаро жамоат фондининг «Инсон ва қонун» газетасига нисбатан «Раддия чоп этиш ва расман узр сўраш мажбуриятини юклаш ҳақида»ги даъвоси бўйича ҳал қилув қарорини эълон қилди.

Гап шундаки, газетанинг 2019 йил июль ойидаги сонларидан бирида «Бобур руҳини безовта қилганлар» мақоласи бош офиси Андижон шаҳрида жойлашган Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раҳбариятида жиддий эътироз уйғотган. Мақола бир томонлама, фактлар бузиб талқин қилинишидан ташқари унда фонд раиси шаъни ва қадр-қимматига дахл қилинган деб ҳисоблаган «Бобур» фонди мақолага нисбатан раддия беради. Бироқ таҳририят раддияни чоп этишдан бош тортганидан сўнг фонд «Инсон ва қонун» газетасига нисбатан фуқаролик судида даъво қўзғагани ҳақида хабар бергандик.

Фонд матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, суднинг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириб, «Инсон ва қонун» газетаси таҳририятига бир ой муддат ичида раддия чоп этиш ва расман узр сўраш мажбуриятини юклади.

Пировардида, суд томонидан ҳал қилув қарорга нисбатан тегишли тартибда шикоят қилиш мумкинлиги тушунтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг