«Xabar.uz»да ёзилгандан сўнг ажрим бекор қилинди, жиноят иши бошқа таркибда кўрилади
Яқинда сайтимизда «Савол ҳамон кўндаланг: оқлаш осонми ёки ёқлаш?» сарлавҳали мақола эълон қилинган бўлиб, унда хоразмлик Раҳимберган Аллаберганов ўта баҳсли айбловлар билан жавобгарликка тортилгани ва бошқа ҳолатлар қаламга олинганди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида (раислик этувчи - Н. Мирзаалимов, судьялар: С. Мамадалиева, А. Аллаев) мазкур жиноят иши назорат тартибида кўриб чиқилди.
Суд жараёнида суд томонидан Р. Аллабергановга оид «иш» кўриб чиқилишида қатор процессуал нормалар қўпол бузилгани аниқланди. Шунга асосан ЖИБ (жиноят ишлари бўйича) Хазорасп туман судининг айблов ҳукмини қонуний деб топган ЖИБ Хоразм вилоят суди ажрими (2017 йил, 18 июль) бекор қилинди.
Шу тариқа жиноят иши ЖИБ Хоразм вилоят суди апеллация босқичида қайтадан кўриладиган бўлди.
Xabar.uz воқеалар ривожини кузатиб бормоқда ва мавзуга қайтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter