ЙПХ инспекторини автомашинасида уриб кетган йигит 6 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор туман судида бурчини бажараётган ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатиб, унга оғир шикаст етказган муқаддам судланган 23 ёшли йигитнинг қилмишига доир жиноий иш кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 12 май куни соат тахминан 19:20 да бошқарувида бўлган «BYD» русумли автомашинасини ҳайдаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари бўлмаган ҳолда тахминан 100 км/соат тезлик билан бошқариб келаётиб, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларига бўйсунмасдан уни уриб юборган.
Инспектор шифохонага етказилган ва кўрсатилган тиббий муолажалар сабабли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
«34 кунда ўзига келди. 6 ой бир жойда ётди. Бир йил деганда қайта ишга чиққан бўлса, шу вақт ичида бирор марта судланувчи ёки яқинлари ўғлимнинг ҳолидан хабар олмади, ёрдам берилмади», – дейди инспекторнинг отаси.
ЖИБ Чилонзор туман суди судьяси Аббос Абдуғаффоров судланувчига нисбатан ҳукм ўқиди. Унга кўра, судланувчи ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «б» банди ҳамда 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этганликда айбли деб топилди. Суд унга ЖКнинг юқоридаги моддалари билан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter