«Chorvoq Darvozasi» меҳмонхонаси очилди
Янги йил арафасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида янги халқаро даражадаги “Chorvoq Darvozasi” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа тоғли ҳудудларда туризм ва меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Лойиҳа Ўзбекистон Миллий банкининг инвестициявий иштирокида амалга оширилиб, қурилиш ишлари Discover Invest компанияси томонидан бажарилди. Мажмуани бошқариш эса мамлакат меҳмонхона бизнесида етакчи ҳисобланган FT Hotels Group компанияси жалб этилган.

Халқаро стандартларга мос курорт
“Chorvoq Darvozasi” меҳмонхонаси 5 тоифага мансуб 131 та замонавий хонадан иборат. Хоналарда функционал дизайн, табиий эстетика ва тоғ манзаралари уйғунлаштирилган бўлиб, меҳмонларга юқори даражадаги қулайликлар яратилган.
Меҳмонлар учун қуйидаги хизматлар мавжуд:
“Daryo” ресторани — 130 ўринли бўлиб, халқаро таомлар ва очиқ тоғ манзараси билан ажралиб туради;
Lobby bar — турли хил ичимликлар, қаҳва ва енгил тамаддилар;
Garden Bloom Spa — фин саунаси, турк ҳаммоми, фитнес зали ҳамда иситиладиган очиқ бассейн;
Болалар ва оилавий дам олиш зоналари — болалар ўйин хонаси, караоке, компьютер ўйинлари ва очиқ ҳудуддаги ҳордиқ масканлари.

Мажмуа меҳмонларга фаол дам олиш, тинч муҳит ва юқори сервис уйғунлашган тўлиқ lifestyle тажрибасини таклиф этади.
Халқаро даражадаги замонавий меҳмонхона
Айни пайтда дунёнинг йирик меҳмонхона тармоқларидан бири бўлган Wyndham Hotel Group билан лицензиялаш бўйича музокаралар якунланган. Натижада меҳмонхона Wyndham Garden халқаро савдо белгиси остида фаолият юритилади.

Туризм келажагига инвестиция
Лойиҳа ташаббускорларининг таъкидлашича, “Chorvoq Darvozasi” давлат ва хусусий сектор ўртасидаги самарали ҳамкорлик намунаси ҳисобланади. Ўз навбатида, Ўзбекистон Миллий банки томонидан амалга оширилаётган бундай инвестициявий лойиҳалар ички туризмни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда хорижий сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилмоқда.

“Биз замонавий қулайликлар ва табиат уйғунлигини мужассам этган лойиҳа яратдик. Бу — Ўзбекистон туризм салоҳиятига бўлган ишонч ва нуфузли халқаро ҳамкорлик натижасидир”, — деди меҳмонхонанинг бош менежери Меҳмет Агилли.
“Chorvoq Darvozasi” лойиҳаси хусусий ташаббуслар, халқаро стандартлар ва давлат қўллаб-қувватлови бирлашган ҳолда жаҳон даражасидаги янги туристик маҳсулот яратиш мумкинлигини яққол намоён этди.

Очилиш маросими доирасидаги қўшалоқ байрам
Тантанали очилиш маросими доирасида “Chorvoq Darvozasi” турар жой мажмуасидаги хонадон эгаларига рамзий равишда калитлар топширилди. Шунингдек, хонадон эгалари учун ташкил этилган акция доирасида енгил автомобиль ўйини ҳам ўтказилди.

“Chorvoq Darvozasi” турар жой мажмуаси — кадастри расмийлаштирилган, тўлиқ тайёр лойиҳа. Хонадонлар таъмирланган ҳолда топширилади, шунингдек, яшаш ҳамда инвестиция учун мос.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter