Beelab ва Lynx SFT (ТМ Talsec) мобил иловалар хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни эълон қилди
Beelab, финтех компанияси ва Beepul тўлов сервиси ишлаб чиқарувчиси, ҳамда Чехиянинг Talsec бренди остидаги мобил киберхавфсизлик ечимларига ихтисослашган Lynx SFT s.r.o IT компанияси Beepul экотизимига мобил иловаларни ҳимоя қилиш бўйича илғор ечимларни интеграция қилишни назарда тутувчи Ўзаро англашув меморандумини (МоУ) имзолади.
Ҳамкорлик доирасида Beelab молиявий хизматларни кибертаҳдидлар ва фирибгарликдан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган Talsec маҳсулотлари ва ечимларини интеграция қилишни режалаштирмоқда. Ушбу ечим молиявий сервисларни киберхавфлар ва фирибгарликдан янада самарали ҳимоя қилишга қаратилган. Томонлар, шунингдек, мобил хавфсизлик соҳасида экспертиза алмашишга келишиб олдилар. Бу Beelab'нинг рақамли сервисларини ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва уларнинг замонавий таҳдидларга бардошлилигини ошириш имконини беради.

«Фойдаланувчилар хавфсизлиги — бизнинг стратегик устувор йўналишимиз. Beelab хавфсизлик стандартларини кучайтириш бўйича регулятор ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва фойдаланувчиларимиз маълумотларини ишончли ҳимоя қилиш учун максимал саъй-ҳаракатларни амалга оширади. Lynx SFT ва унинг Talsec ечимини ҳамкор сифатида танлаш Beelab'нинг мижозларга маҳаллий ечимлар билан бир қаторда мобил молиявий хизматларни ҳимоя қилиш соҳасида жаҳон даражасидаги ечимларни тақдим этишга интилишини акс эттиради. Ушбу технологияларни жорий этиш ишончли ва барқарор рақамли инфратузилмани ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлади деб ишонамиз», — деди «BEELAB» АЖ директори Анатолий Павлинов.

«Ўзбекистон финтех бозори жадал суръатларда ривожланмоқда ва киберхавфсизлик масалалари мамлакат учун стратегик аҳамият касб этмоқда. Хавфсизликни асосий қадриятларидан бири деб биладиган Beelab билан ҳамкорлик Talsec учун тез ўсаётган бозорга энг яхши ечимларни тақдим этиш ва минтақада ишончли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради», — деди Lynx SFT s.r.o. директори Сергей Якимчук.
Ҳамкорлик Beelab'нинг рақамли молиявий ечимлари ҳимояси даражасини янада ошириш, фойдаланувчилар ишончини мустаҳкамлаш ҳамда нақд пулсиз тўловлар ва пул ўтказмалари соҳасида янада барқарор ва хавфсиз экотизимни шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Beelab ҳақида
Beelab — 2018 йил 19 февралда ташкил этилган, Beeline Uzbekistan (VEON Ltd.) операторининг шўба корхонаси бўлган ўзбек финтех компанияси. Компания Beepul хизматини ўз ичига олган рақамли молиявий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади ҳамда банклар ва молиявий ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади.
Beepul ҳақида
Beepul — Ўзбекистон Республикасида 1000 дан ортиқ хизмат ва сервислар учун тўловларни амалга оширишга мўлжалланган универсал ёрдамчи илова. Коммунал тўловлар, мобил алоқа, интернет, онлайн-сервислар ва бошқа имкониятлар — барчаси битта иловада ва бир нечта босиш орқали амалга оширилади. Beepul Ўзбекистоннинг барча мобил операторлари мижозлари учун карталар ўртасида тезкор пул ўтказмаларини, тўловларни бошқаришни ва ноёб содиқлик дастурини таклиф этади: барча операциялар учун BEEP-бонуслар ҳисобланади.
Автотўловлар, бонус дастурлари ва Beeline Uzbekistan'нинг эксклюзив таклифларидан фойдаланинг. Beepul билан қулай, тез ва хавфсиз тўланг. Beepul'ни App Store va Google Play’дан юклаб олинг.
Talsec ҳақида
Talsec — мобил ва веб-иловалар ҳамда API’ларни комплекс ҳимоя қилишга ихтисослашган глобал миқёсдаги етакчи киберхавфсизлик ечимлари ишлаб чиқувчиси. Компания маҳсулотларининг асосий вазифаси зарарли код, reverse-engineering уринишлари, молиявий фирибгарлик ва бузилган мобил қурилмалардан фойдаланиш билан боғлиқ хавфларни бартараф этишдан иборат. Talsec технологиялари банк ва fintech маҳсулотларини реал вақт режимида таҳдидлардан ҳимоя қилади. Бугунги кунда компания дунёда энг кенг қўлланиладиган RASP (Runtime Application Self-Protection) ечимларидан бири бўлиб, бизнесларга рақамли хавфларни минималлаштиришга ёрдам беради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter