Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Агентлик инспектори 20 млн сўм билан қўлга тушди

Агентлик инспектори 20 млн сўм билан қўлга тушди

Фото: Хавфсизлик.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси инспектори ушланди. Инспектор ўз хизмат мавқеини суистеъмол қилган ҳолда, ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлгани айтилмоқда.

Хусусан, у Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 й.т. фуқарога тегишли 7 турдаги, жами 187 дона қадоқда бўлган минерал ўғит маҳсулотларини «Навоий» чегара божхона пости орқали ўтказиб берганлиги эвазига 20 млн сўм талаб қилган. 

Мазкур ноқонуний ҳаракат Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилди. 

Инспектор сўралган пул маблағини пойтахтнинг Олмазор тумани ҳудудида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида 2,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг