Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди

Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди

Видеодан скриншот

Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилди.

ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг