Бугун Ўзбекистоннинг фақат икки ҳудудида ёмғир ёғиши мумкин
Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, чўл ҳудудларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27° бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter