Бувайдалик директорни ишдан бўшатган бошқарма бошлиғига чора кўрилди
Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига мактаб директорини лавозимидан олиш, шунингдек янги директорни ишга тайинлаш жараёнларида меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.
Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг аввалида Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 37-сонли умумтаълим мактаби директорининг ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбур қилгани айтилган хабар берилган эди.
Аммо бир муддат ўтиб, мактабларда ходимларни навбатчиликка мажбурлаш бўйича ХДФУ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) грифи билан ҳудудий бошқармаларга йўлланган топшириқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бергани маълум бўлганди.
Давлат меҳнат инспекцияси эса мазкур ҳолатни ўрганиб, мактаб директори Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан меҳнат қонунчилиги талаблари бузилган ҳолда ишдан олинганини аниқлаган.
Шу боис инспекция томонидан берилган ёзма кўрсатмага асосан, Бошқарманинг 2026 йил 6 январдаги 1-к-сонли буйруғи бекор қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter