Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртадан метан заправкалар қайтадан очилади

Эртадан метан заправкалар қайтадан очилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда метан заправкалар яна қайтадан очилади

Эртага, 2 февралдан бошлаб метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади. 

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, 20 январдан бошлаб, совуқ об-ҳаво сабаб метан заправкалар ёпилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг