Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Эртага дам олиш куними?

Эртага дам олиш куними?

2020 йил 10 апрелдаги қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган эди.

Шундан келиб чиқиб, кўпчилик эртага дам олиш куни бўладими, деб сўрашмоқда.

ЖАВОБ: йўқ, 21 октябрь дам олиш куни эмас!

Меҳнат кодексидаги матндан мантиқий келиб чиқсак, барча байрамлар ҳам дам олиш куни бўлавермайди. Масалан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ёки 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни дам олиш кунлари эмас. Ёхуд кўплаб касб байрамларини бунга мисол келтириш мумкин.

Агар байрамлар дам олиш куни деб белгиланса, қонунда бу алоҳида кўрсатилади. Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан Ўзбекистонда 9 та байрамда дам олинади. Ўзбек тили байрами улар рўйхатида йўқ.

Қонунлардаги фарқ ҳақида янада яхшироқ тасаввур ҳосил қилишингиз учун, Ўқитувчи ва мураббийлар кунини белгилаш ҳамда Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисидаги қонунларни илова қиляпман, ўқиб кўрсангиз ҳаммаси тушунарли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг