Фарғона тумани ҳокими жазоланди

Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулло Иномовга ҳайфсан жазоси берилди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров фармойиш имзолади.
Ҳоким туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйган. Шунингдек, Президент Администрацияси ишчи гуруҳининг вилоятга ташрифи давомида Фарғона туманидаги “Миндонобод” кичик саноат зонасида олиб борилган ўрганишларда камчиликлар аниқланган.
Хусусан, саноат зонасига жойлаштирилган 22 та лойиҳалардан бугунги кунга қадар атиги 3 таси ишга туширилгани, қолган 19 та лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинмагани кўрсатиб ўтилди ҳамда кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмагани аниқланди.
Фарғона тумани ҳокимининг барча ўринбосарлари фаолиятини тубдан ўзгартириб, III-чорак якуни бўйича юқори натижага эришмаса лавозимидан олинади.
Ушбу қарор ижросини назорат қилишни Фарғона вилояти ҳокими ўз зиммасида қолдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter