Интернатдаги аҳволни прокуратура ўрганишни бошлади
Куни кеча сайтимизда Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида жойлашган вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларни ўқитишга ихтисослашган мактаб интернатидаги аҳвол ҳақида бонг урилганди.
Унда муассасадаги аянчи аҳвол, болалар сони кўплигидан тарбияланувчилар кутубхонада, полни устида кўрпа тўшаб тунашга мажбур бўлаётганига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, совуқ кунларда ётоқхона ва синфхоналарни иситиш жуда сустлиги, текширувлар вақтидагина синф хоналари иситилиши, бошқа вақтларда яна ўша эски аҳвол давом этиши ҳам алоҳида таъкидланганди.
Ҳозиргина ушбу хабар юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари биз билан алоқага чиқди. Унга кўра, бугундан интернатдаги аҳвол Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганишга тушилди. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter