Марказий Осиё давлатлари президентларининг фарзандлари ким ва улар нималар билан машғул?
«Sputnik» нашри президентларнинг фарзандлари ҳақида очиқ манбалардан олинган маълумотларни тақдим этди.
Қозоғистон
Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаевнинг уч нафар қизи бор.
Катта қизи Дарига Назарбаева 55 ёшда, вафот этган турмуш ўртоғи сиёсатчи Рахат Алиев бўлган. Унинг уч нафар фарзанди бор. Дарига Назарбаева ОАВга раҳбарлик қилган, тадбиркор, «Нурбанк» акционери ва «Асар» партиясининг раҳбари бўлган. Шунингдек, парламентнинг қуйи палатаси депутатлигига сайланган, вице-премьер этиб тайинланган, айни дамда парламентнинг юқори палатаси депутати.
Иккинчи қизи 51 ёшли Динара Кулибаева. Турмуш ўртоғи тадбиркор ва сиёсатчи, Қозоғистон Фанлар академияси академиги Тимур Кулибаевдир. Бир ўғил ва икки қизи бор.
Учинчи қизи 38 ёшли Алия. Тадбиркор ва экологик лойиҳалар билан шуғулланади.
Қирғизистон
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг икки нафар фарзанди бор.
Катта қизи - Бактигул Жээнбекова Қирғизистон-Россия славян университети талабаси. 2016 йилда депутат Алиярбек Абжалиевнинг ўғли Атабекка турмушга чиққан.
Давлат раҳбарининг ўғли мактабда ўқийди.
Тожикистон
Тожикистон президенти Эмомали Рахмон нафақат минтақадаги балки бутун дунёдаги энг серфарзанд президент: унинг 9 нафар фарзанди бор. Улардан икки нафари юқори мансабга эга. Иккинчи қизи (учинчи фарзанд) 40 ёшли Озода Рахмон Президент аппаратини бошқаради. Унинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раисининг ўринбосари. Уларнинг беш нафар фарзанди бор.
Катта ўғли 30 ёшли Рустам Эмомали Душанбе шаҳрининг мэри. Шунингдек, у Тожикистон футбол федерацияси президенти ва Осиё Олимпия кенгаши аъзоси. Икки нафар фарзанди бор.
Катта қизи Фируза. Учинчи қизи Рухшона Рахмон Тожикистон ТИВ бошқармаларидан бирининг бошлиғи.
Тўртинчи қизи Тахмина. Бешинчи қизи Парвина. Олтинчи қизи Заррина Тожикистоннинг биринчи каналида суҳандон бўлиб ишлаган.
Еттинчи қизи Фарзона. Иккинчи ўғли Сомон.
Туркманистон
Гурбангули Бердимухамедовнинг ягона ўғли 37 ёшли Сердар шу йилнинг бошида ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. Тўрт нафар фарзанди бор. Катта қизи Гулжахоннинг бир неча йил аввал Лондонда яшаши айтилган. Кичик қизи Парижда яшайди. Учинчи қизи ҳақида маълумотлар йўқ.
Ўзбекистон
61 ёшли Шавкат Мирзиёевнинг уч нафар фарзанди бор. Катта қизи Саида, унинг турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов.
Иккинчи қизи Шахноза Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари.
Президентнинг ягона ўғли мактаб ўқувчисидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter