Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент чанг об-ҳаво ҳақида: «Рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш ишлар...»

Президент чанг об-ҳаво ҳақида: «Рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш ишлар...»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давомида чанг об-ҳавога тўхталиб, бундан буён экилган дарахтлар ҳақида ҳокимлар нафақат Президент ва Сенатга, балки халққа ҳам ҳисобот беришини таъкидлаб ўтди.

«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда «Яшил макон» дастури бўйича ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, Президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради.

Шундай қилсак қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш ва пала-партиш қилинган ишлар ўз-ўзидан билиниб қолади», — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда таъкидланишича, Сурхондарё, Сирдарё (1 фоиздан) ва Хоразм (2 фоиз) вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолмоқда.

«Шунингдек, Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган.

Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантирилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда таъкидланишича, вазирлик, тармоқ ва корхона раҳбарлари дарахт экилиши бўйича ўз режаларини бажарилишига жавоб беради.

«Бизнинг, фарзандларимизнинг келажаги шунга боғлиқ. Олдимизда бошқа йўл йўқ. Ё дарахт экамиз, ёки экология бундан ҳам ёмон бўлиб кетаверади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг