Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучайтирилади

Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучайтирилади

Парламент Қуйи палатаси мажлисида жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан назорат қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси айнан жазони ўташдан шартли озод қилинган шахслар устидан самарали пробация назоратини ташкил қилишни такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, у билан Жиноят кодексининг 73-моддасига шартли озод қилинган шахсларга белгиланган вақтларда назорат қилувчи органларда рўйхатдан ўтиб туриш мажбуриятини юклаш мумкинлиги назарда тутилмоқда. Бу ўз навбатида, жазодан шартли озод этилган шахслар устидан тизимли ва самарали назорат ўрнатиш имконини яратади.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят-ижроия кодекси янги 28-1-боб билан тўлдирилиб, унда жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинган шахслар устидан пробация назоратини амалга ошириш, назорат талабларини бузган шахсларга қўшимча мажбурият юклаш ёки жазони қайта ўтаттириш, шу жумладан шахс зиммасидан айрим мажбуриятларни чиқариш ҳақида судга тақдимнома киритиш тартиби ва асослари белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳасининг қабул қилиниши пробация тизимининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаши, унинг фаолиятини амалда самарали ташкил этиш имконини яратиши қайд этилди. Бу қадам жамиятда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, фуқароларнинг қонунга итоаткор муносабатини кучайтириш ва такрорий жиноятларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг