Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди

Шуҳрат Абдураҳмоновнинг тарқалган аудиосига расмий муносабат билдирилди

Фото: Xabar.uz

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов яна эътибор марказига тушиб, унинг овози экани айтилаётган аудиоси тарқалди.

Аудиода қачон ўтгани номаълум йиғилишда ҳоким журналистлар билан қандай гаплашиши, шунингдек, Марҳамат туманидаги «шаллақилар»га қандай чора кўрганини айтиб мақтангани англашилади. 

Тарқалган аудиоёзув юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Унда аудиоёзув Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновга тегишли эканлиги тан олинади, бироқ у бундан икки йил муқаддам ёзиб олинганлиги айтилади.

Ҳокимлик матбуот хизмати Шуҳрат Абдураҳмоновнинг журналистни «ҳезалак» деб ҳақоратлагани «барча ОАВ вакилларига эмас, аксинча айрим нохолис ОАВ ходимларига нисбатан айтилгани»ни урғулайди.

Аудиоёзувнинг иккинчи – мурожаатчиларни, «шаллақи» аёлларни 15 суткага «тиқиб қўйгани» ҳақидаги қисмига ҳокимлик муносабат билдирмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг