Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сталиннинг Хитой раҳбари билан ёзишмалари архивдан чиқарилади

Сталиннинг Хитой раҳбари билан ёзишмалари архивдан чиқарилади

Россия ва Хитой совет раҳбари Иосиф Сталин ва Хитой Коммунистик партияси раиси Мао Цзедун ўртасидаги ёзишмалар тўпламини архивдан чиқариб, нашр этишга тайёргарлик кўрмоқда

«Бу йил биз ушбу ҳужжатлар тўпламини нашр этишни режалаштирмоқдамиз ва кўплаб материаллар биринчи марта нашр этилади», деди Росархив раҳбари Андрей Артизов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Россия архивлари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик ҳозирда мамлакатларни дўстона ва дўстона бўлмаганларга бўлиш тамойилига мувофиқ тузилган.«Биринчиси билан муносабатларимиз фаол ривожланмоқда», деб тушунтирди у. 

Агентлик раҳбари Росархивнинг ҳамкорлари қаторида Беларус, Қозоғистон, Ветнам, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Жазоирни тилга олди.

Европа мамлакатлари орасида Венгрия билан профессионал алоқалар сақланиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг