Сурия армияси шимолдаги катта ҳудудларни эгаллади
Сурия армияси мамлакат шимолидаги ҳудудларни назоратга олди ва курд кучларини сиқиб чиқарди, деб хабар берди The Guardian.
SANA ахборот агентлиги Сурия Ал-Табқа шаҳри ва унга туташ тўғон устидан тўлиқ назоратни ўрнатганини хабар қилди. Бундан ташқари, Сурия армияси 2024 йил июн ойида очилган Фурот дарёси устидаги Ар-Рашид кўпригини портлатди. Reuters агентлигининг хабар беришича, Сурия ҳарбийлари шунингдек Ал-Омар нефть конини ва Коноко газ конини эгаллаб олишди.
2025 йил декабр ойи охирида курд кучлари ва Сурия армияси ўртасидаги тўқнашувлар қайта бошланди. 10 январга келиб, ҳукумат кучлари Шайх Мақсуд ва Ашрафия туманларини назоратга олди. Уч кундан кейин Сурия Ҳалаб шарқидаги ҳудудни тақиқланган ҳудуд деб эълон қилди ва курдларни турар-жой массивлари ва армия позицияларига дронларни учириш учун ундан фойдаланишда айблади.
17 январда Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа курд тилини давлат тили сифатида тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бундан ташқари, 1962 йилги аҳолини рўйхатга олишда фуқаролигидан маҳрум бўлган курдларга уни қайта тиклаш ҳуқуқи берилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter