Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади

Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади

Фото: Транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 8 июн санасидан бошлаб, «Uzautotrans Service» МЧЖ томонидан Тошкент — Чўлпон-ота (Иссиқкўл, Қирғизистон) йўналишида мавсумий автобус қатнови бошланади.

Қатновлар «Тошкент» автовокзалидан июн ойининг жуфт кунларида амалга оширилади. Иссиқкўлдан Тошкентга қайтиш рейслари эса тоқ кунларда бажарилади.

Қатновлар компаниянинг Yutong автобусларида амалга оширилади. Автобус соат 15:00 да «Тошкент» автовокзалидан жўнайди.

Чипта нархи 365 000 сўм этиб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг