Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг мақоми оширилди

Миллий гвардия қўриқлаш хизматининг мақоми оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Президент қарори билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди.

Қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади ва мақоми бўйича ички ишлар ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.

2021 йилдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда 20% надбавка берилади, бундан ташқари, лавозим маошларини белгилашда тариф коэффицентлари ўртача икки бараваргача оширилган ҳолда қўлланилади.

Ҳудудий бўлинмалар сони мақбуллаштирилади. Объектларни қўриқлаш тизими такомиллаштирилади, шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектлар босқичма-босқич ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига ўтказилади, жисмоний қўриқлаш қисқартириб борилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг