Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян шифокорларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Самвел Бабаян шифокорларга инсонпарварлик ёрдами юборди

Хитойнинг «Чанчун Ятай» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди.

«Коронавирус пандемиясига қарши курашда мамлакатимиз шифокорлари олд қаторларда туришибди. Мазкур олийжаноб касб эгаларининг фидокорона ва профессионал фаолияти, профилактика чоралари сабаб Ўзбекистонда коронавирус тарқалиб кетмаслиги билан боғлиқ вазият барқарор даражада, бу эса вазиятни назорат остида ушлаб туришга имкон беради. Албатта, буларнинг барчаси бошқа тузилмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Бу юк — инфекциядан жабрланганларга ёрдам кўрсатишда, шунингдек карантиндаги одамларни назорат қилишда ишлаётган шифокорларимиз учун зарур ҳимоя воситалари ва экипировкаларидир», — дейди Самвел Бабаян championat.asia сайтига.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг