Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик бўлиши мумкин — Истанбул соҳилида номаълум шахснинг жасади топилди

Ўзбекистонлик бўлиши мумкин — Истанбул соҳилида номаълум шахснинг жасади топилди

Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси

Истанбул шаҳрининг Кадикой туманидаги денгиз соҳилида бир шахснинг жасади топилган, у Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти. Ушбу хабар Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига келиб тушган.

Ҳозирда дипломатик ваколатхона прокуратура, морг, мамлакатимиздаги идора ва бошқа ташкилотлар билан шахснинг кимлигини аниқлашга доир ишларни амалга оширмоқда.

Жасаднинг ёнидан «Раҳматилло» исмли фуқарога доир ашёлар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан маълумотга эга бўлганлар бош консулхонага хабар беришлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг