Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Телеграмдаги адабий каналларни биласизми?

Телеграмдаги адабий каналларни биласизми?

Коллаж. Телеграмдаги адабий каналлар.

Фото: «Xabar.uz»

Телеграм мессенжерида турли соҳа ва мавзудаги юзлаб каналларни топиш мумкин. Уларнинг аксарияти савдо-сотиқ, тиббиёт, бизнес каби йўналишларда бўлиб, юз минглаб аъзоларга эгадир. Улар орасида адабий каналлар ҳам йўқ эмас, гарчи уларнинг аъзолари кўп бўлмаса-да, ҳозирга қадар ўз мухлисларига сара ижод намуналарини тақдим этиб келишмоқда.

 

Муҳаммад Юсуф номли канал ўзбек халқининг севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланади. Ҳар куни шоирнинг гўзал шеърлари бериб келинади.

Аъзолари — 1247 нафар.

Уланиш: https://t.me/Muhammad_Yusupov

 

Яна бир шеърий канал — «Adabiyot bo'stoni»да ўзбек ва жаҳон адабиётидан сара шеърлар бериб борилади. Унда аъзолар ҳам ўз ижод намуналари билан иштирок этиб туришади.

Аъзолари — 778 нафар.

Уланиш: https://t.me/adabiyotbustoni  

 

Очилганига кўп бўлмаган бўлса-да «DONISHMAND DUNYO» ҳам мухлисларини топишга улгурди. Яхши фикр — яхши амалдир шиори билан фаолият юритаётган ушбу каналда кузатишлар, асарлар иқтибослар, ҳикмат ва ҳикоялар бериб борилади.

Аъзолари — 648 нафар.

Уланиш: https://t.me/donishmanddunyo

 

Кўплаб шоирларнинг севимли канали бўлган «She’r sehri» турли танловлар ўтказиши билан ҳам ажралиб туради. Унда машҳур ва ёш шоирларнинг шеърлари бериб борилади. Шиори: Ўзбек шеъриятининг кечаси ва бугуни бир ерда — ушбу каналда!

Аъзолари — 1134 нафар.

Уланиш:   https://t.me/sherSehri

 

«Mitti hikoyalar» номли насрий каналда жаҳон ва ўзбек адабиётидан қисқа ва таъсирли ҳикоялар тақдим этилади. Танловлар ўтказилиб, ғолибларга китоблар тақдим этилади.

Аъзолари — 1333 нафар.

Уланиш: https://t.me/mittihikoyalar

 

«Esdalik.uz» — yoshlik ilhomlari — шу номли сайтнинг расмий телеграм каналидир. Унда назм, наср, таржима йўналишларидаги ижодий ишлар бериб борилади. 2018 йилда тақдим этилган энг сара ишлар китоб ҳолида чоп этилиши кўзга тутилган.

Аъзолари — 285 нафар.

Уланиш: https://t.me/esdalikuz

 

Шоир Усмон Азимнинг шеърлари ўрин олган канал ҳам ўз мухлисларига эга.

Аъзолари — 274 нафар.

Уланиш: https://t.me/usmon_azim

 

Ёзувчи ва шоир Наби Жалолиддиннинг расмий канали

Уланиш: NabiJaloliddin

Эслатма: Каналлар аъзолари сони 29 декабр куни ҳисобланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг