Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда сохта прокурор ушланди. У энди суд олдида жавоб беради  

Тошкентда сохта прокурор ушланди. У энди суд олдида жавоб беради  

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани КХАЙ – Фозилтепа чорраҳасида «Спарк» русумли транспорт воситаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳайдовчидан ҳужжатлар тақдим қилиниши сўралганида, ҳайдовчи ўзини Бош прокуратуранинг ходими сифатида таништириб, гувоҳнома кўрсатган вақтида гувоҳнома холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Бу ҳақда «Ўзбекистон-24» телеканалининг «Вазият-24» кўрсатувида маълум қилинди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилганида, ҳайдовчи Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари тизимида хизмат қилмаcлиги ва у томонидан тақдим қилинган гувоҳнома қалбаки эканлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.



Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг