Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан вафот этди

Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан вафот этди

Фото: Xabar.uz

Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратурасига таяниб «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берди.

«Боёвут тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 2020 йил 6 ноябрь куни соат 13:35ларда берган хабарига кўра, Боёвут тумани, «Қаропчи» маҳалласида яшовчи фуқаролар 1995 йилда туғилган Ш.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.М. ва Д.М.ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

Вафот этганларнинг турмуш қуришганига ҳали бир ой ҳам бўлмаганлиги, ёш келин-куёв эканликлари айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ис газидан ёш эр-хотин вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг