Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон шаҳрининг янги ҳокими эски ҳоким қарорларини бекор қилди

Андижон шаҳрининг янги ҳокими эски ҳоким қарорларини бекор қилди

Андижон шаҳрининг янги ҳокими Ғафуржон Абдураҳмонов собиқ ҳоким Баҳром Ҳайдаровнинг бир неча қарорларини бекор қилиш ҳақидаги қарорни имзолаган.

«Андижон шаҳар ҳокимининг 2022 йил 21 апрелдаги 99-1-29-Q/22-сонли, 2022 йил 17 майдаги 135-1-29-Q/22-сонли, шунингдек 2022-йил 6-7 июнь кунлари қабул қилинган 159-1-29-Q/22, 160-1-29-Q/22, 161-1-29-Q/22, 162-1-29-Q/22, 163-1-29-Q/22, 164-1-29-Q/22, 165-1-29-Q/22, 166-1-29-Q/22, 167-1-29-Q/22, 168-1-29-Q/22, 169-1-29-Q/22, 170-1-29-Q/22, 171-1-29-Q/22, 172-1-29-Q/22, 173-1-29-Q/22, 174-1-29-Q/22, 176-1-29-Q/22, 177-1-29-Q/22, 178-1-29-Q/22, 179-1-29-Q/22, 180-1-29-Q/22, 181-1-29-Q/22, 182-1-29-Q/22, 183-1-29-Q/22, 184-1-29-Q/22-сонли қарорларини ҳамда 89-1-29-F/22, 90-1-29-F/22 ва 91-1-29-F/22-сонли фармойишлари қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинганлиги сабабли бекор қилинсин», дейилади ҳужжатда.

Кўриб турганингиздек, бекор қилинган қарорларнинг аксариятини собиқ ҳоким қамоқдалик пайтида имзолаган ҳужжатлар ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ғафуржон Абдураҳмонов Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон шаҳри ҳокими этиб тайинланган эди.

Шаҳарнинг собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров катта миқдорда пул ўзлаштиришда айбланган, кейинроқ процессуал тартибда ушланган ва қамоққа олинган эди. Аммо қамоққа олинган кунлари ҳам бир неча муҳим ҳужжатларга имзо қўйгани Xabar.uz эътиборини тортганди.

Адлия вазирлиги электрон шахсий кабинети орқали ҳокимият вакили ҳоким номидан имзо қўйгани ва шахсий кабинет блокланганини билдирган. Ушбу ҳолатни Бош прокуратура ўрганмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг