АҚШ рус олигархларига қарши санкциялар киритади
Бугун, 6 апрель куни АҚШ ҳукумати россиялик бизнесмен ва сиёсатчиларга қарши санкциялар киритишини маълум қилди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» газетаси хабар қилмоқда.
Санкциялар, Қўшма Штатларнинг фикрича, 2016 йилги президентлик сайловларига аралашган Россия ҳукумати билан яқин алоқада бўлган олигархларга қарши қўйилади.
«Президент Трамп маъмурияти Россия элитасининг айрим вакилларига санкциялар киритишни мўлжалламоқда. Бу сафар олигархлар, сиёсатчилар ва президент Путиннинг иттифоқчиларга қарши чекловлар қўйилади», — деб ёзади нашр.
«Bloomberg» агентлиги ўз навбатида, янги санкциялар олти нафардандан ўнтага қадар олигархларга қарши қаратилишини қайд этган. Аммо АҚШ бу ҳақда якуний қарорни қабул қилганича йўқ.
«NBC» телеканалининг аниқлик киритишича, булар Путин билан алоқада бўлган кишилар эканлиги айтилмоқда.
Аввалроқ, АҚШ чекловларни кенгайтириб, россиялик 13 нафар амалдорга қарши санкциялар киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter