Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Асаб тизимини мустаҳкамлайдиган маҳсулотлар санаб ўтилди

Асаб тизимини мустаҳкамлайдиган маҳсулотлар санаб ўтилди

Aсаб тизимининг тўғри ишлашини таъминлаш ва мустаҳкамлаш учун магнийга бой озиқ-овқатларни кўпроқ истеъмол қилиш керак, дея маълум қилди диетолог Наталя Круглова.

Магний дон таркибида кўп миқдорда учрайди, шунингдек, гречиха, уруғлар ва ёнғоқларни тез-тез истеъмол қилиш муҳимдир. Ёғли денгиз балиқлари ҳам муҳим озуқа саналади. 

«Омега-3 ёг кислоталари ҳиссий фон ва когнитив функцияларга таъсир қилиши ҳақида тадқиқотлар мавжуд, шунинг учун улар болалар, ҳам катталар учун муҳимдир. Улар балиқ ва ёғли навларда учрайди. Қизил икра, селд, скумбрия», — деди шифокор.

Тинч кайфият ва ўзига ишончни сақлаш учун танани кучли диеталар билан чарчатмаслик, ранг-баранг овқатларни истеъмол қилиш яхшидир, бу ижобий ҳис-туйғуларни қўшади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг