Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айсберг аҳолини саросимага туширди

Айсберг аҳолини саросимага туширди

Фото:«Haber 7»

Шимолий Қутбдаги Гренландия оролига улкан айсберг парчаси яқинлашаётгани учун атрофдаги аҳоли хавфсиз жойга кўчирилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар қилмоқда.

Улкан музтоғи қўпорилиб, орол ғарбидаги Иннарсуит қишлоғига яқинлашмоқда. 200 га яқин хонадон хавфсиз жойга кўчириляпти.

Мутахассисларнинг айтишича, бундай улкан айсберг аввал қишлоққа хавф солмаган экан.

Ўтган йили оролда содир бўлган зилзила туфайли уйлар сув остига қолиб кетган, 4 киши ҳалок бўлган эди.

Дания қироллигига қарашли мухтор ўлка – Гренландия 2 миллион 166 минг километр2 майдонга эга дунёдаги энг катта орол ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг