Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечишни режалаштиряпти – Bloomberg

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечишни режалаштиряпти – Bloomberg

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзини бекор қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Bloomberg агентлиги АҚШ Давлат департаментининг Конгрессга йўллаган мактубига таяниб, қарзни бекор қилиш «Қўшма Штатлар ва унинг Европа Иттифоқи, G7 ва НАТОдаги ҳамкорларининг миллий манфаатларига жавоб бериши» ҳамда бу Украинага урушда ғалаба қозонишига ёрдам беришини ёзмоқда.

2024 йил апрель ойида тасдиқланган АҚШнинг 60 миллиард долларлик ёрдам пакети доирасида Украинага 9 миллиард долларлик кредит берилган эди. Bloomberg таъкидлаганидек, ушбу кредитнинг ярмини ҳисобдан чиқариш, Доналд Трамп президентликка келишидан олдин «Киевни қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қадамларнинг сўнггиси» бўлади.

Бу режа, Bloomberg ёзганидек, республикачиларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Кентукки штатидан сенатор Ренд Пол «Байден маъмуриятини тўхтатиш» учун Сенатда овоз беришни режалаштираётганини айтди, чунки унинг қарори қарз юкини америкаликлар зиммасига юклайди. Бироқ, демократлар ҳали ҳам Сенатни назорат қилишини ҳисобга олинса, бу резолюция қабул қилиниши даргумон, дея қайд этади Bloomberg.

Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг Оқ уй Украинага ҳарбий ёрдам жўнатиш жараёнини тезлаштиришга қарор қилган, деб ёзади The Wall Street Journal.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг