Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекободда фожиали тарзда вафот этган аёлнинг эрига ҳукм ўқилди

Бекободда фожиали тарзда вафот этган аёлнинг эрига ҳукм ўқилди

Бекободда 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этган аёлнинг эри 9 йилга қамалди. Олий суд жиноят иши юзасидан ахборот берди. 

Жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ Д. Х. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.

Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили Р. С. судланувчи Д. Х.дан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли хужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судига апелляция (кассация) инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 март куни Бекобод туманида 28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мархуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг