Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ халқаро суди Исроилга талаб қўйди

БМТ халқаро суди Исроилга талаб қўйди

Халқаро суд Исроилга Ғазодаги Рафаҳга ҳужумини тўхтатишни буюрди.

Суд, Фаластин халқи учун «мувофиқ хавф»ни кўрсатиб, Рафаҳдаги ҳарбий ҳужум ва бошқа фаолиятларини зудлик билан тўхтатишга қарор қилди.

Судья Саламнинг айтишича, Халқаро суд Исроилга Рафаҳдаги ҳужумини тўхтатишни буюради, чунки ҳозирги вазият ғазоликларнинг ҳуқуқларига тузатиб бўлмайдиган зарар етказиш хавфини оширади. Унинг сўзларига кўра, Халқаро суд ўзининг аввалги қарорларини чиқарганидан кейин вазият ўзгарган ва иш бўйича янги фавқулодда чоралар кўриш шартлари бажарилган.

Ташкилот, шунингдек Исроилга бир ой муддатда судга бугун буюрилган чора-тадбирларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот тақдим этишни буюрди.

Эслатиб ўтамиз,  аввалроқ Гаагадаги халқаро суд прокурори Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяҳуни ҳибсга олиш бўйича ордер талаб қилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг