Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Андижон шаҳри ҳокимлигининг собиқ мулозимлари тергов қилинаётганини тасдиқлади

Бош прокуратура Андижон шаҳри ҳокимлигининг собиқ мулозимлари тергов қилинаётганини тасдиқлади

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров бир гуруҳ шахслар билан 48 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани, тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинганига оид хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарларга аниқлик киритиш мақсадида Xabar.uz Бош прокуратура билан боғланди. Маҳкама матбуот хизмати Андижон шаҳар ҳокимлигининг бир гуруҳ собиқ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилаётганини тасдиқлади.

Бироқ тергов сири нуқтаи назаридан бошқа тафсилотлар очиқланмаслиги билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланган Б.Ҳайдаров бир неча бор қуюшқонга сиғмас хатти-ҳаракатлари билан жамоатчилик эътиборига тушган, куни кеча депутатлик дахлсизлигидан маҳрум этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг