Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бразилиялик 70 ёшли табиб шилқимликда айбланмоқда

Бразилиялик 70 ёшли табиб шилқимликда айбланмоқда

Фото: «Ria.ru»

Бразилиялик табиб Жоан ди Фариа 19 йилу 4 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У шилқимликда айбланмоқда, деб ёзади «Folha de São Paulo» газетаси.

Жоан ди Фариа Жанубий Америка мамлакатида ва унинг ташқарисида «руҳий табиб» сифатида донг таратган. У ўз амалиётида спиритик сеансларни қўллаб, уларда ўзи медиум вазифасини бажарган. Уни Жоан ди Деус («Худонинг Жоани») деб аташларини ёқтиради.

2018 йил декабрда Бразилиянинг Гояс штати прокуратураси юзлаб аёлларнинг кўрсатмасига асосланиб табибга айблов эълон қилди. Аёллар спиритик сеанслар вақтида унинг шилқимлик қилганлигидан шикоят қилишган. Биринчи шикоят Нидерландия фуқаросига тегишли. Жоан ди Деуснинг ўзи айбсизлигини иддао қилмоқда.

Пайшанба куни судья тўртта исботланган жиноят бўйича ҳукм чиқарди. Табиб Абадиания муниципалитетдаги ўзининг марказида «хизмат» кўрсатиш вақтида бу жиноятларга қўл урган. Улардан иккитаси фирибгарлик йўли билан зўрлаш ва яна иккитаси ночор ҳолда бўлган шахсларни зўрлаш билан боғлиқ. Айбланувчининг ёши юмшатувчи ҳолат деб топилган – у 70 ёшдан ошган.

Медиум, шунингдек, сохта мафкуравий эътиқодларни тарқатгани, ноқонуний қурол олиб юргани ва ҳужжатларни сақлани учун жавобгарликка тортилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг