Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бу ўрта асрларда эмас, ҳозир рўй бермоқда!» – Россия дипломати

«Бу ўрта асрларда эмас, ҳозир рўй бермоқда!» – Россия дипломати

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Исроилнинг тўсқинлиги сабаб Ғазога озиқ-овқат ва бошқа бирламчи маҳсулотлар етказиш имконсиз бўлиб қолаётгани, сектор гуманитар ҳалокат ёқасида экани ҳақида бонг урди.

Дипломат БМТ Хавфсизлик кенгашини шу муносабат билан Исроилга қарши санкциялар қўллашга чақирган.

Василий Небензя Ғазода очарчилик кучайиб бораётган вазиятда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш кераклигини урғулаган.

Унга кўра, Ғарб Россияни Украинада очликдан қурол сифатида фойдаланишда айбламоқда. Аммо негадир Исроилга бундай айблов илгари сурилмаяпти.

Россия дипломати Исроил томонидан Ғазо аҳолиси атайин очликка маҳкум этилаётгани учун БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам масъул деб ҳисоблайди.

«Ғазодаги 2,2 миллион аҳоли озиқ-овқат тақчиллигидан азият чекмоқда. Улардан 600 минг нафари, яъни ҳар тўрт аҳолидан бири очлик туфайли ўлим ёқасида турибди. Бу дунёда кўп сонли инсонларнинг очлик исканжасида қолиши билан боғлиқ аввал кузатилмаган ҳолатдир. Бу ўрта асрларда эмас, балки 2024 йилда, кўз ўнгимизда рўй бераётганига ишониш қийин», – дейди Россиянинг БМТдаги доимий вакили.

Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 мингга яқинлашган бир пайтда халқаро миқёсда Исроилнинг ҳарбий сиёсатига нисбатан танқидлар ошиб бормоқда.

Аввалроқ Бельгия бош вазири ўринбосари Петра де Саттер Исроилга қарши молиявий жазо чоралари қўллашни таклиф қилган эди.

Испания ижтимоий сиёсат вазири Ионе Беларра ҳам Ғазода амалга оширилаётган қатлиом учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Халқаро жиноий судга тортишни талаб қилган ва ушбу мамлакатга қарши худди Россияга нисбатан жорий этилгани каби молиявий санкциялар киритишни талаб қилган эди. Айни чоқда, у халқаро гуманитар ҳуқуққа зид ҳаракатларига жавобан Исроил билан дипломатик алоқаларни узишни тавсия этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг